March 12, 2020

"Мигрантларга ҳуқуқий ёрдам" лойиҳаси давои этмоқда.

Поп тумани

Наманган вилоят адлия бошқармасининг 2020 йил учун мўлжалланган иш режасига мувофиқ, меҳнат мигрантларига ҳуқуқларни тушунтириш бўйича "Мигрантларга ҳуқуқий ёрдам" лойиҳаси доирасида ўтказилиши белгиланган тадбирлар РЕЖАСИ ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 12 март куни бўлим томонидан Поп туман ҳудудида жойлашган Тожикистоннинг Суғд вилояти ва Ўзбекистоннинг Сирдарё, Жиззах, Тошкент, Фарғона ва Наманган вилоятларини боғловчи чегара-назорат постида мигрантлар иштирокида тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "ХОРИЖДА ВАҚТИНЧАЛИК МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КАФОЛАТЛАРИНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ги Фармони ҳамда Вазирлар Махкамасининг "ХОРИЖДА ВАҚТИНЧАЛИК МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"ги қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.

Тадбир давомида мигрантларга яратиб берилаётган имконият хақида ҳам батафсил тушунтиришлар берилди ва фуқароларга соҳага оид флаерлар тарқатилди.