December 21, 2020

ОРЗУНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ - БАХТ ВА ТАРАҚҚИЁТ САРИ ЙЎЛ!

2020-йилнинг 28-29-ноябрь кунлари Тошкент вилоятида жойлашган "Амирсой" тоғ-чанғи курортида "ISHONCH" компаниясининг 2021-2023-йиллардаги ривожланиш стратегиясини тузишга бағишланган "СТРАТЕГИК СЕССИЯ" бўлиб ўтди.


"ISHONCH" компанияси Стратегик гуруҳи

"Москва амалий психология мактаби" ҳамкорлигида ўтган Сессияда компания келажагини қуришда муҳим аҳамият касб этадиган ходимлардан иборат Стратегик гуруҳ, Сессияга тайёргарлик ва уни ўтказишга масъул бўлган фасилитаторлар жамоаси ва консультантларимиз, психология фанлари доктори, М.В.Ломоносов номидаги Москва Давлат Университети профессори, "Москва амалий психология мактаби" илмий раҳбари Тахир Юсупович Базаров ҳамда "21 аср" бизнес-консалтинг гурухи бош директори Максим Сергеевич Стишкинлар иштирок этишди.

Икки кунлик Сессия давомида иштирокчилар ҳар хил гуруҳларга бўлиниб иш олиб боришди. Топшириқлар жамоавий тарзда бажарилди.


Сессия вақтидаги иш жараёни
Сессия вақтидаги иш жараёни
Сессия вақтидаги иш жараёни
Сессия вақтидаги иш жараёни
Сессия вақтидаги иш жараёни
Тахир Юсупович Базаров сессия вақтида
Максим Сергеевич Стишкин Сессия вақтида

Сессиянинг ўзига ҳос томони шунда бўлдики, унда компаниямизнинг 2021-2023-йиллар учун мўлжалланган стратегик режалари тасдиқлаб олинди, янги босқичга ўтиш муносабати билан эса ягона миссиямиз ҳам ўзгарди. Буларнинг барчаси компаниямиз таъсисчиси ва бошқаруви раиси Фаррух Каххаров бошчилигида бутун жамоа билан ҳамжиҳатликда амалга оширилди.

Фаррух Каххаров янги миссиямиз ҳақида йиғилганларга тўлиқ тушунча бериб ўтдилар. Миссиянинг туб маъноси биргаликда муҳокама қилинди ва бир овоздан тасдиқланди.


Фаррух Каххаров сессия вақтида
Жамоавий иш жараёнидан
"ISHONCH" компаниясининг ягона миссияси
Единая миссия компании "ISHONCH"

Стратегик Сессиянинг энг катта натижаси эса бошқарувнинг "жараёнга йўналтирилган тизими"га ўтиши бўлди.

Якунда компаниямиздаги энг асосий тўртта жараён (Савдо, очилишлар, таъминот ва ундирув) эгалари ва уларнинг дублёрлари танлаб олинди ва битта гуруҳга (Жараёнларни реинжиниринг қилиш гуруҳи) бирлаштирилди.

Бошқа иштирокчилардан эса асосий жараёнларда алоҳида вазифаларни бажарувчи яна тўртта катта гуруҳлар тузилди. Бу эса катта ўзгаришлар олдида турганимизни, Сессия эса ушбу ўзгаришларнинг дебочаси эканлигини англатади.


Жараёнларни қайта ишлаш гуруҳи
Йўл харитаси гуруҳи
Мониторинг гуруҳи
Мижозларни ривожлантириш гуруҳи
Ташкилий тузилма дизайни гуруҳи

"Яхши дам - меҳнатга ҳамдам" деган доно халқимиз. Ушбу нақлга амал қилган холда сессия иштирокчилари ҳам фурсатдан унумли фойдаландилар ва мириқиб ҳордик чиқардилар.


Ташқари иссиқ бўлса, ичкариям иссиқ бўлади)))
Тоққа чиқмасанг, дўлона қайда)
Италянча ресторан!
Табиат қўйнида!
Ҳаво жуда исиб кеттими?!
Чойга марҳамат!
Такси 3
Яхши дам - меҳнатга ҳамдам!
Фасилитаторлар жамоаси!
Фасилитаторлар жамоаси!

Компаниямиз тарихида илк марта ўтказилган Стратегик Сессия биз учун янги марраларни белгилаб берди. Энди бу марраларни забт этишда барчамиз бир бўлиб ҳаракат қилишимиз ва янгиликларга бир овоздан "ХА" дейишимиз керак. Шундагина олдимизга қўйилган стратегик режаларни бирма-бир амалга оширамиз!

Барчамиз бир бўлиб, мижозларимиз орзуларини қисқа вақт ичида ҳақиқатга айлантирамиз, уларга эришиш учун қулайлик яратамиз ва биз мавжуд бўлган ҳудудларда аҳоли турмуш тарзини ривожлантириш ва юксалтиришга ўз ҳиссамизни қўшамиз!

Зеро, ОРЗУНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ - БАХТ ВА ТАРАҚҚИЁТ САРИ ЙЎЛ!


"ISHONCH" DO'KONLAR TARMOG'I Коммуникациялар бўйича мутахассиси Абдуқодир Абдурахимов тайёрлади.