ҚИЛИНГАН МЕҲНАТНИНГ МЕВАСИ
Қилаётган меҳнатингизни қадрлаб, унга юксак баҳо беришса иштиёқингиз янада ортади, тўғрими? 💪
2020-йил 23-июль куни Компаниямиз Бош офисида🏤 ўтган давр мобайнида амалга оширилган лойиҳалар муаллифлари 💫, уларни амалга оширганлар ва юқори натижаларга эришган 📈 ходимларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди 🎁
Тадбирда сўзга чиққан "ISHONCH KREDIT SAVDO" МЧЖ раҳбари Фаррух Қаххаров, эндиликда барча қилинаётган ишлар лойиҳа сифатида қабул қилиниши 📄, уларни амалга оширганлар муносиб тарзда тақдирланишини 📨🎁 айтиб ўтдилар.
Тадбир давомида бир қатор ходимлар амалга оширилган ва якунланган лойиҳалар учун тақдирландилар 💵
Энг кульминацион дақиқалар эса юқори натижалар кўрсатган ва Компания ривожига ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшган ходимларнинг автомобил 🚙, уй қурилиши учун 🏠 60 000 000 сўм 💵 каби мукофотлар билан тақдирланиши бўлди 🤩 Зўр-а 😃
Демак, бутун жамоа номидан бугун тақдирланган ходимларни табриклаб қоламиз 👏👏 Келажакда бундай эътирофларга сазовор бўлиш Компаниямизнинг барча ходимларига насиб қилсин 👏👏
"ISHONCH" KREDIT-SAVDO Коммуникациялар бўйича кичик мутахассиси Абдуқодир Абдурахимов тайёрлади.