“IFODA” ПРЕПАРАТИ БЕГОНА ЎТЛАРНИ ҚИЙРАТДИ

Бегона ўтлар ноқулай тупроқ ва иқлим шароитларига бардошли бўлганлиги боис маданий экинлардан олдин униб чиқиб, озуқа моддалари, сув, ёруғликни кўпроқ ўзлаштиради. Дала ишларини сифатли ўтказишга тўсқинлик қилиб, сарф-харажатларнинг ошишига олиб келади.
Тадқиқотларга кўра, бегона ўтлар ҳисобига қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилининг 10 фоиздан кўпроғи бой берилади.

Наманган туманидаги “Тепақўрғон маржон гули” фермер хўжалигининг 13 гектарли ғалла майдони ҳам “кутилмаган меҳмонлар” учун зўр қўноққа айланди. Бунга қарши курашиш мақсадида “Ifoda” компанияси агрономлари 2 гектар ерга тажриба тариқасида 1 литрдан Пинокс препарати қўллашни тавсия этишди.

15 кундан сўнг фермер хўжалиги раҳбари Зоиржон Жураев билан бирга далалар айланилганда, препарат яхши самара бериб, райграс, ёввойи сули каби бегона ўтлар ривожланишдан тўхтагани, барглари сарғайиб, ғалла остида қолиб кетгани маълум бўлди.