July 22, 2020

ЭКОИНСПЕКТОРЛАРНИНГ МЕҲНАТИ МУНОСИБ БАҲОЛАНАДИГАН БЎЛЯПТИ

Давлат экология қўмитаси раисининг 2020 йил 23 июндаги “Давлат экология қўмитаси тизимидаги ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 167-сонли буйруғи қабул қилинди.

▪️ Мазкур буйруқнинг энг асосий жиҳати ҳисобланган 1-бандига эътибор қаратамиз:

➖ 2020 йилнинг июнь ойидан бошлаб, ҳар ойда Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ходимларига овқатланиш учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,5 баробари миқдорида ҳамда транспорт ҳаражатлари (хизмат автомобиль транспорти бириктирилган ходимлардан ташқари) меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 баробари миқдорида Экология, ароф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация тўлаш жорий этилмоқда.

Хўш, бу нима дегани?

▪️ Эътибор берайлик, Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига асосан, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 679 330 сўм деб белгиланган.

❗️Демак, жойлардаги эколог дўстларимизга энди, ҳар ойда:

➖ овқатланиш ҳаражатлари учун 679 330 сўмнинг 0,5 баробари миқдорида, яъни 339.665 сўм;

➖ транспорт ҳаражатлари учун, 679 330 сўмнинг 1 баробари, яъни 679 330 сўмга тенг компенсация тўланиши кўзда тутилмоқда.

Жами қўшимча 1.018.995 сўм тўланади.

Биласизми, нима?

Жойлардаги эколог дўстларимиз яқин-яқингача давлат органларининг туманлардаги бўлинмалари ичида энг кам ойлик оладиган, моддий таъминоти умуман етарли бўлмаган ходимлардан эди. Ҳолат шунчаки ачинарли эди.

Кейинги 3-4 ой ичида Давлат экология қўмитаси тизимидаги ходимларнинг иш кўлами қарийб икки-уч баробар оширилгани, талаб кескин кучайтирилгани бежиз эмаслиги мана ойдинлашмоқда.

Албатта, жойларда, олис туманларда экоинспекторларнинг бир миллион сўмга етар-етмас бўлган ойлик маоши уларнинг оддий кундалик эҳтиёжи учун етарли эмас эди, айнан шунинг учун ҳам иш самарадорлиги ҳаминқадар эди.

Эндичи, энди ходимларга ҳар ойда қўшимча 1 млн. сўмдан ортиқ қўшимча ҳақ тўланади ва бу жуда яхши.

Ўйлайманки, ходимнинг меҳнатидаги самарадорлик биринчи навбатда унинг ўзига фойда келтиради, иш ҳақи кўпайиши ҳам натижага боғлиқ.

Андижон шаҳар адлия бўлими