Банкдаги семинар

2019 йил 4 июнь куни "Ўз Саноат Қурилиш банк" Жиззах филиали биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 майдаги "Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5715-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти ҳамда тижорат банклари томонидан ипотека кредитлари ажратилиши юзасидан Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган семинар йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда банк, суд, ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари, ОАВ ва бошқа мутассадди ташкилотлар вакиллари қатнашиб, мавзу доирасида ўз фикр мулоҳазалари билан иштирок этишди.

Президентимиз томонидан имзоланган ушбу Фармон аввало юртимиз аҳолисига жуда катта имтиёз ва қулайликлар яратди, - дейди фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суди судьяси Ойбек Шомуродов.

Семинар қизғин бахс мунозаралар ва савол-жавоблар билан бўлиб ўтди.