Gig-news

Трамп коронавирусдан 2 млн доза вакцина тайёрлигини маълум қилди

“Вакциналар борасида улкан муваффақиятга эришилди. Биз транспортировка ва логистика борасида тайёр турибмиз. Бизда хавфсиз эканликка синовдан ўтса, жўнатилишга тайёр турган 2 млн доза вакцина бор”, деб айтган Трамп матбуот анжуманда.

Таъкидланишича, бу миқдордаги вакцина кичикроқ штат, мисол учун, Нью-Мексико аҳолисини тўлиқ эмлаш учун етади. Айни вақтда АҚШда 328 млндан кўпроқ одам яшайди.

АҚШда бошқа давлатлардаги каби эмлашга рухсат берилган вакцина ҳали мавжуд эмас. Ҳозирда вакциналарнинг синовлари олиб борилмоқда, олимлар уларнинг самарали ва хавфсиз эканини исботлашгач, уларни қўллашга рухсат олишади. Шундан кейингина ҳукумат ушбу дозаларни сотиб олиб, аҳолини эмлашни бошлаши мумкин.

Трампнинг таъкидлашича, АҚШда айни вақтда коронавирусга қарши 8 та вакцина устида ишлар олиб борилмоқда. Унинг айтишича, бу борада АҚШда “ҳаммаси жойида”.

Бу орада АҚШда коронавирусдан вакцина ишлаб чиққанини эълон қилган Moderna компанияси ёлғончиликда гумон қилинмоқда. Таъкидланишича, гўёки компания вакцина яратгани ҳақидаги хабарлардан кейин акциялари қимматлашиши ортидан пул ишлаб олмоқчи бўлган.