Аминов Носиржон Хасанбаевич
@aminov0615
4 posts

18 май – “Халқаро музейлар куни”

18-май Халқаро музейлар куни. Ўзбек халқининг тарихи нақадар залворли, халқимизнинг ва айниқса ёш авлоднинг мавжуд урф-одатлар, анъаналар ҳамда қадимий ёдгорликларни ўрганишга ва сақлашга интилиши табиий. Бу борада эса музейларнинг ўрни беқиёс.

Кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни.

Кончилар кунни тунга улаб, эл, Ватан, келажак ҳамда оиласи учун жавлон уриб меҳнат қилаётир. Бугунги кунда "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамияти ана шундай фахрли касб эгаларини бир жойга жамлаган.

ДАРАХТ КЎЧАТЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ.

Мамлакатимизда эпидемилогик вазият бўлишига қарамай, томорқа ер майдонларида кўкаламзорлаштириш, кўчатлар ўтқазиш ишлари изчил давом этаяпти. Ангрен шаҳри иқлим шароити, тоғли ҳудудда жойлашганлиги боис, кўчат ўтқазиш, экин билан боғлиқ ишлар бошқа туман, шаҳарларга нисбатан муддатида анча фарқ бор. Айни дамда Ангрен шаҳрида кўчат ўтқазиш ишлари бошланиб кетган. Ангрен шаҳар ҳокимининг ташаббуси билан ерли аҳоли хонадонларида, шаҳардаги кўп қаватли уйлар ён-атрофидаги бўш ер майдонларига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, боғ-роғлар ташкил этилаяпти. Шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудовнинг ушбу ташаббусини Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Носиржон Аминов ҳам қўллаб-қувватлади. Шу мақсадда Ангрен шаҳрига уч мингта...

Ангрен шаҳар Халқ қабулхонасида.

Бугун Ангрен шаҳар Халқ қабулхонасида ўтган фуқаролар қабулида шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н. Аминов, ҳоким ўринбосарлари ва секторларХалқ қабулхонаси мудири В.Ибрагимов, секторлар масъуллари, шаҳар Кенгаши депутати А. Назиров ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари жисмоний шахслар мурожаатларини қабул қилдилар. Кабулга келган эллик нафардан зиёд фкқароларнинг ҳар бир мурожаати тингланиб, масала ечимига эътибор қаратилди. Жумладан, Ангрен шаҳрида дала ҳовлилар асосан фуқаролар томонидан доимий турар жойларга айлантирилган. Масала шундаки, дала ҳовлида истиқомат қилувчилар эгалик ҳуқуқи ва прописка бўйича ечим излаб, қачонлардан бери мурожаат қиладилар. Бугунги қабулга "Роҳат"...