ДУБАЙДАН ХУШХАБАР !

Жорий йилнинг 11-19 ноябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шахрида параатлетлар ўртасида 2020 йилда Токио шахрида бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи Жахон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси ушбу мусобақада иштирок этаётган Андижон фарзандлари Бобуржон Омонов, Темурбек Гиясов, Бекжон Чеваровлар Жахон чемпиони ва совриндори бўлгани холда келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритишди.

Фурсатдан фойдаланиб ушбу спортчиларни тарбиялаган ота-оналари ҳамда мураббийларига Андижон вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси номидан миннатдорчилик билдирамиз.

Эслатиб ўтамиз бугунгача яна икки нафар спортчиларимиз, жумладан оғир атлетика бўйича Муаттархон Набиева олимпия ўйинларига, сузиш спорт тури бўйича Фирдавс Мусабеков паралимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритганлар.