Қорамолларнинг гўшт маҳсулдорлиги ва унинг сифати ёш молларни ўстириш ва сўқимлашни тўғри ташкил этишга боғлиқдир. Одатда сўқимга новвослар, подани тўлдиришга лаёқатсиз пучак қилинган сигирлар қўйилади. Сўқимлаш муддати молларнинг ёши ва тирик вазнига боғлиқ бўлиб, 3-6 ойни ташкил этади. Ёш моллар 15-18 ойлигидан сўқимланади. Сўқимлаш даврида молларни боғлаб боқиш мақсадга мувофиқдир. Сўқимга боғланадиган молларнинг тирик вазни 300-350 кг бўлиши керак, ана шунда уларнинг ўртача кунлик семириши 800-1200 г га тенг бўлганда, сўқимлаш якунида, уларнинг тирик вазни 450-500 кг га етади. Силос билан сўқимлаш Сўқимланаётган молларга маккажўхори, кунгабоқар ёки ҳар ҳил ўтлардан тайёрланган силос берилади. Рацион таркибининг 50-65% ни силос...