June 8, 2021

2266 НАФАР КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРНИНГ БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИГА ҚИШКИ КИЙИМ-БОШ ТЎПЛАМЛАРИ БЕРИЛМАГАН ЁКИ ЕТИМ БОЛАЛАР ХАҚҚИГА ХИЁНАТ

Асака туман адлия бўлими иш юритувига фуқаро М.М нинг мурожаати келиб тушган.

Фуқаро М.М мазкур мурожаатида кам таъминланган оилалар “Темир дафтар”да рўйхатида туришлигини, 2 нафар етим болалар Қ.А ва Қ.О га васий этиб белгиланганлигини ҳамда хозирда оилавий шароити оғир бўлганлиги сабабли мазкур етим болаларга кийм бош олишда амалий ёрдам беришликни сўраган.

Туман адлия бўлими томонидан мазкур мурожаатга асосан, Асака туман халқ таълим бўлимига сўровнома юбориш орқали ўрганиш ўтказилганида 2017-2018 ва 2017-2018 ўқув йилларида 2-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари Қ.А ва Қ.О қишқи кийим-бош билан таъминлаганлиги маълум қилинган.

Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан туман Халқ таълим бўлимида Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги 409-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларнинг бошланғич синф ўқувчиларини қишки кийим-бош тўплами билан таъминлаш” тартибига риоя этилиши юзасидан мониторинг ўтказилганида туман халқ таълим бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида жами 2266 нафар кам таъминланган оилаларнинг бошланғич синф ўқувчилари мавжуд бўлсада лекин 2019-2020 ва 2020-2021 ўқув йиллари учун мазкур ўқувчилар қишки кийим-бош тўплами билан таъминламаганлиги аниқланган.

Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги 409-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларнинг бошланғич синф ўқувчиларини қишки кийим-бош тўплами билан таъминлаш” тартибида;

Мактабларнинг раҳбарлари ота-оналар қўмитаси билан биргаликда кам таъминланган оилаларнинг I—IХ синфлар ўқувчиларини аниқлайди. Ушбу маълумотларни кийим-бош ўлчами ва боланинг жинсини кўрсатган ҳолда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига тақдим этади;

Халқ таълими органлари мактаблар бўйича маълумотларни тўплаб умуман туман (шаҳар) бўйича қишки кийим-бошга бўлган эҳтиёжга йиғма ведомость тузади ва ҳокимлик билан келишиб Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига ва вилоят халқ таълим бошқармасига тақдим этади деб белгиланган.

Шунингдек, мазкур қарорда маҳаллий молия органларини кам таъминланган оилаларнинг бошланғич синфлар ўқувчиларига қишки кийим-бош тўпламларининг мақсадли берилишини текшириши белгиланганлиги сабабли туман молия бўлими томонидан 2 сонли умумтаълим мактабида ўрганиш ўтказилганида қуйдагилар аниқланган.

Асака туман 2 сонли умумтаълим мактабида 2017-2018 ҳамда 2018-2019 ўқув йилларда гўёки фуқаро М.М нинг қармоғида бўлган етим болаларга қишки кийим бошлар тўплами олганлиги тўғрисидаги қайдномада имзо қўйилган бўлсада лекин мазкур ўрганиш давомида фуқаро М.М томонидан кўрсатилган кийим бошларни олмаганлиги хамда қайдномадаги имзолар унга тегишли эмаслиги аниқланган.

Юқоридагиларга асосан, туман адлия бўлими томонидан Асака туман ҳалқ таълим бўлимига тақдимнома киритилди ҳамда Асака туман 2 сон умумтаълим мактаби ходимларининг мазкур хатти-ҳаракатларига Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 228-моддасида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш содир этганлик ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Асака туман ИИБга юборилди.

Асака туман адлия бўлими