Пахтаобод туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш марказида “Очиқ эшиклар куни” ташкил қилинди.
Адлия вазирининг «Адлия органлари ва муассасалари томонидан ёшлар билан ишлаш тизимини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғи ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 8-феврал куни адлия бўлимига бириктирилган МФЙ лар ёшлари учун адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш марказида «Очиқ эшиклар куни» ташкил қилинди.
Мазкур тадбир давомида адлия тизимига бириктирилган 20 дан ортиқ ёшларга Адлия бўлими,Юридик хизмат кўрсатиш маркази ҳамда давлат хизматлари маркази фаолияти таништирилиб, ёшларнинг онгида қонунга бўйсуниб яшаш ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришни кенг тарғиб қилиш, касб-ҳунар ва тадбиркорлик ўқув марказларига юбориш, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш борасида қилинаётган ишлар хусусида мулоқот қилинди.
Шунингдек, бугунги кунда давлатимизда ёшларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар, битирувчи ўқувчиларни келажакда ҳаётда ўз ўрнини эгаллаши юзасидан бўлимларнинг бир кунлик иш фаолияти билан таништирилди.
Шу билан бирга, адлия вазирлиги тизимидаги янгиликлар ҳақида айтиб ўтилиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.