Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ташкил этиш юзасидан семинар-тренинглар давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг топшириғига асосан жорий йилнинг 7-24 июнь кунлари ҳудудий тренерлар томонидан вилоятдаги сайлов участкалари раислари, уларнинг ўринбосарлари ва котибларига танланган номзодлар учун семинар-тренинглар ўтказилиши белгаланган.
Мазкур топшириқ ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2021 йил 3 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёни ташкилотчиларининг сайлов қонунчилиги бўйича малакасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 181-ум-сонли буйруғи қабул қилиниб, ҳудудларда сайлов участкалари ходимларининг малакасини ошириш курслари ташкил этилди.
Сайлов участкалари раислари, уларнинг ўринбосарлари ва котибларига танланган номзодлар учун семинар-тренинглар жорий йилининг 7 июнь кунидан Балиқчи тумани Тиббиёт коллежи биносида ташкил қилиниб, ҳозирда номзодларнинг туман прокуратураси, ички ишлар бўлими ҳамда адлия бўлими ходимлари, олий тълим муассасаси катта ўқитувчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Сайлов ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслар ва бошқа сайловга оид қонун ҳужжатлари юзасидан ҳуқуқий саводхонлиги ошириб борилмоқда.
Семинар-тренинг машғулотлари ҳозирда туман Педагогика коллежи биносида ташкил этилган ўқув хоналарида давом этмоқда.