July 14, 2020

АДЛИЯ АРАЛАШГАЧ ОЙЛИК ИШ ҲАҚИ ТЎЛАБ БЕРИЛДИ

Вобкент туман, Тераклик МФЙда яшовчи фуқаро М.А. Вобкент туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби маъмурияти томонидан унга 2020 йил январь-март ойларида ишлаган даври учун ойлик иш ҳақлари берилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати кўриб чиқилди.

Мурожаат ўрганиб чиқилиши давомида аниқланишича, мурожаатчи М.А. Вобкент туман болалар-ўсмирлар спорт мактабида кураш спорт тури бўйича тренер вазифасида ишлаб келган, бироқ мўлжалланган машғулот ўтиш жадвали тасдиқланмасдан қолганлиги сабабли спорт мактаби томонидан жорий йилнинг январь-март ойлари учун ойлик иш ҳақилари тўланмаган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддасига кўра Меҳнат кодексининг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги, 161-моддасида эса меҳнатга ҳақ тўлаш ҳар ярим ойда бир мартдан кам бўлиши мумкин эмаслиги қатьий белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 март кунги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сонли қарорининг 3-бандида мулкчилик шаклларидан қатьий назар корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ходимларга иш ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун шахсан жавоб беришлари белгилаб ўтилган.

Шунга кўра туман Вобкент туман адлия бўлими томонидан аниқланган қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан Вобкент туман болалар-ўсмирлар спорт мактабига тақдимнома киритилиб, айбдор шахс жавобгарликка тортилди ва жорий йилнинг январь-март ойлари давомида тўланмай қолган жами 4 129 360 сўм миқдоридаги ойлик маоши тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.

ЖАМШИД ҚАНДОВ, Вобкент туман адлия бўлими бошлиғи