"Ишонч телефони" - ишончингиз гарови

Бугунги кунда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш адлия органларининг асосий вазифаларидан бирига айланган. Фуқароларнинг муаммоларини тезкорлик билан ҳал этишда, тадбиркорларнинг фаолият юритишида юзага келаётган тўсиқларни бартараф этишда "Ишонч телефони"нинг ҳам ўз ўрни бор.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони” (1008) орқали Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2020 йил I ярим йиллиги давомида жами 20 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мазкур мурожаатларнинг 7 таси (41 %) қаноатлантирилиб, 10 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Жумладан, Бухоро шаҳар, А.Сомий кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Р.Б. вилоят адлия бошқармасининг "Ишонч телефони"га мурожаат қилиб, ойлик иш ҳақларини ололмаётганлигини ва ушбу масалада амалий ёрдам сўраган.

Мурожаат адлия ходимлари томонидан ўрганилиши давомида мурожаатчининг 19.02.2020 йилдан бошлаб "Бухоро сув хизмати" МЧЖда мутахассис вазифасида ишга қабул қилинганлиги, 25.03.2020 йилдан мурожаат муаллифи ўз ҳисобидан таътилга чиқганлиги, бироқ ойлик ҳақи ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги аниқланиб, адлия ходимларининг аралашуви билан 500 минг сўм миқдордаги ойлик маоши пластик карточкасига кўчириб берилиши таъминланди.

"Бухоро сув хизмати" МЧЖ томонидан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш кечиктирилганлиги муносабати билан адлия бўлими томонидан жамиятга Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш мумкин эмаслиги юзасидан огоҳнома юборилди.

Ҳурматли, фуқаролар ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони” (1008) орқали ёки тегишли ҳудудлардаги адлия органларининг қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Ҳудудий адлия органларининг "Ишонч телефони" рақамлари Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг телефон рақамлари

БАҲОДИР МАНСУРОВ, Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими бошлиғи