СОЦИАЛИЗМНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛИ – АМАЛГА!


Бугунги кунда ўтмишга айланиб қолган маъмурий буйруқбозлик иқтисодиётининг асосий белгиларидан бири “социалистик режалаштириш” эди. Унга кўра ҳар доим ва ҳар бир ходиса режалаштирилар эди. Шу билан бирга режа табиий шаклланган бозор ўрнини босади деб таҳмин қилинар эди. Лекин бундай бўлмади. Режали иқтисодиёт ғояси емирилиб йўқ бўлиб кетди. Лекин бу нарса режанинг ўзи бир иллат эканлигини англатмайди. Ҳусусан, у фаолиятини самарали ташкил этиш учун лозимдир.

           Кундалик фаолиятнинг режалаштирилиши қанчалик самара беришини пўлат ишлаб чиқариш соҳасида дунёда ном қозонган инсон Чарльз Шваб билан боғлиқ воқеада яққол кўришимиз мумкин. Пўлат ишлаб чиқарувчи компаниянинг раҳбари бўлмиш Шваб, вақтдан самарали фойдаланишни ўрганиш мақсадида, консультант Ив Лидан тавсиялар беришини сўрайди ва бунинг эвазига у истаган миқдоридаги пул мукофотини ваъда қилади. Лининг тавсияси ниҳоятда содда эди: “Ҳар куни эртанги кунда бажаришингиз лозим бўлган ишларнинг рўйхатини тузинг Уларнинг аҳамиятлилик даражаси бўйича рақамлаб чиқинг. Иш кунингизнинг 1-рақамли вазифани бажариш билан бошланг ва уни тугатмасдан кейингисини бажаришга уринманг. Сўнг 2-рақамли вазифани бажаришга киришинг ва ҳоказо”. Бир неча ҳафтадан сўнг Шваб, Лига 25 минг доллар миқдоридаги пул маблағи учун чек жўнатди. Кейинчалик Шваб бу маблағ, унинг пўлат ишлаб чиқарувчи компанияси тарихида энг самарали сармоя бўлганини таъкидлайди.

         Бу мукофотни Шваб нима учун тўлади дейсизми? Ли унга иш вақтидан унумли фойдаланишни ўргатгани учун. Мутахассисларнинг таъкидлашича, иш кунини мунтазам режалаштириш ҳар куни ўртача 2 соатга тенг бўладиган вақтини тежаш имкониятини яратади. Шундай экан режалаштириш учун вақтингизни аяманг! Режалаштириш учун сарфланган вақт нафақат ўзини оқлайди, балки сизга катта даромад ҳам келтиради.

          Агар биз сизни ишонтира олган бўлсак ва сиз ўз фаолиятингизни режалаштиришга қарор қилган бўлсангиз қуйидаги тавсиялар сизга ёрдам бериши мумкин.

  1. Биринчи ўринда ўз эҳтиёжларингиз ва имкониятларингизни аниқлаб олинг. Ҳозир ўзингизда нимага эҳтиёж ҳис этяпсиз ва бундан кейин сизда қандай эҳтиёжлар бўлиши мумкин? Ўз муаммоларингизни ҳал этиш учун қандай ресурсларингиз (ақлий ёки молиявий) мавжуд? Ўз олдингизга аниқ масалалар қўйишдан аввал ушбу саволларга жавоб беришингиз лозим.
  2. Ўз олдингизга мақсадлар қўйинг ва уларга аниқлик киритинг. Умумий мақсадлар қўйишнинг ўзи етарли эмас. (“Мен соғлигимни мустаҳкамламоқчиман”), бу ерда амалларнинг аниқ дастурини тузишингиз талаб қилинади: а) ҳар куни - бадан тарбияси, б) ҳафтада бир марта – сузиш ҳовузига бориш, в) ҳар ой тоққа чиқиш ва ҳоказолар.
  3. Энг аҳамиятли масалаларни иккинчи даражалиларидан ажратинг. Бу “муҳим масалалар” ва кундалик вазифаларнинг босими домига тушиб қолмаслик учун зарур. “Жуда кам ҳолларда муҳим масала бугун ёки шу ҳафта давомида ҳал қилиниш керак бўлади, - деб ёзади Чарльз Хьюмел. Бундай масала бир зумлик, лекин қаршилик кўрсатиб бўлмайдиган тортиш кучига эга ва шунинг учун бутун қувватимизни шимиб олади. Лекин вақт ўтиши билан муҳим масалаларнинг алдамчи аҳамияти йўқола бошлайди ... Ва биз муҳим масалаларнинг қулига айланиб қолганимизни англаймиз”.
  4. Режалаштирилган ишлар учун аниқ вақт чегараларини белгилаб олинг. Лекин вақтнинг бир қисмини (тахминан 20%) режалаштирмаган ҳолда қолдиринг. У сиз инобатга олмаган айрим ҳолатлар учун керак бўлади.
  5. Фақатгина тадбирни (мажлис, суҳбат ва ҳ.к) эмас, балки уларнинг ўтказиш тартибини ҳам режалаштиринг.
  6. Режалаштирилган тадбирлар ва уларнинг вақт чегараларини ёзиб қўйинг. Буларни барчасини ёдда тутаман деб овора бўлманг.
  7. “Вақтни иккига кўпайтириш” усулини қўлланг. Бу усул бир вақтнинг ўзида бир нечта масалани ҳал қилишга хизмат қилади. Масалан, раҳбар ҳам тушликни, ҳам ходимлар билан суҳбатни бир вақтда ўтказиши мумкин.
  8. Режангизнинг бажарилишини доим назорат қилиб туринг ва керак бўлса ўзгартиришлар киритинг.


Бизнес клубга аъзо бўлинг!

https://t.me/on_business

https://t.me/joinchat/AAAAAEJ9gD_kTW5F1wNOsA