ФҲДЁ ходимларининг ҳокимлик тизимида ишлаган даври устама тўлашга зарур бўлган иш стажига қўшилади
"Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тизимида самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" Ҳукумат қарори қабул қилинди.
📋 Қарорга мувофиқ, ФҲДЁ органлари фаолиятини ташкил этиш, уларнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва тизимли назоратни олиб бориш учун Давлат хизматлари агентлиги (Агентлик) масъул ҳисобланади.
🗓 2021 йил 1 январга қадар туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари Агентлик тизимига ўтиши муносабати билан уларнинг ходимлари Адлия вазирлиги томонидан аттестациядан ўтказилади.
💼 Қарорга кўра, ФҲДЁ архивларида архивариус лавозими тугатилади ва шу муносабат билан 1 ва 2-тоифали инспектор лавозимлари жорий этилади.
💰 ФҲДЁ органлари ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари бўйича Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бўлимлари ходимларига тенглаштирилади.
✅ ФҲДЁ органлари ходимлари (ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари мудирлари, инспекторлари)нинг туман (шаҳар) ҳокимликлари тизимидаги ишлаган даври кўп йил ишлаганлиги ҳамда мартаба даражалари олиш учун устамалар тўлашга зарур бўлган иш стажига қўшилади.