January 9, 2021

Ойнинг энг яхши ходимни эълон қилинди

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бош маслаҳатчиси Рахманов Анвар Эргашевич бошқарма томонидан 2020 йилнинг декабрь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Анвар Эргашевич вилоят адлия бошқармаси тизимида ўз меҳнат фаолиятини 2018 йилнинг май ойида Бухоро шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси лавозимида бошлаб, 2018 йилнинг ноябрь ойидан Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда. У бўлим фаолияти йўналишидан келиб чиқиб давлат органлари ва ташкилотларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиётини ўрганиш, мониторинг ва таҳлил қилиш, қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти борасида жамоатчилик фикрини ўрганишни ташкил этиш ва натижаси бўйича хорижий тажрибани ўрганган ҳолда қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш каби ишларда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Бошқарма жамоаси Рахманов Анвар Эргашевични мазкур эътироф билан табриклаб, келгусидаги ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилайди.