Шофиркон туманида мудофаа ишлари бўлими ходимлари учун семинар ўтказилди
Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Шофиркон тумани адлия бўлими ходимлари томонидан туман мудофаа ишлари бўлимида карантин тартибига қатъий риоя этган ҳолда мазкур ташкилот ишчи-ходимлар учун қонунчиликдаги янгиликлар борасида семинар тадбири ўтказилди.
Семинарда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сон “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 октябрдаги ПҚ-4870-сон “Ҳарбий тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 августдаги 473-сон “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги карори, “Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом мазмун-моҳияти юзасидан кўргазмали тарғибот материаллари орқали маъруза қилинди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар олишди.
Шофиркон туман адлия бўлими