Қайси турдаги ва қандай ҳолатларда ҳужжатларни қайта тиклашда давлат божи ва йиғимлар олинмайди?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 октябрдаги ПҚ-4871-сон қарорига биноан 2021 йил 1 январдан Ўзбекистон ва хорижий давлатда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (офатлар) юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган қуйидаги ҳужжатларни тиклашда улар давлат божи ва йиғимлардан озод қилинади.
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти;
3. Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун гувоҳнома;
7. Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатлар;
8. Чақирув участкасида қайд этилганлик ҳақидаги гувоҳнома;
9. Ҳарбий гувоҳнома ва захирадаги офицернинг гувоҳномаси;
10. Транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномаси;
12. Йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига вақтинчалик рухсатнома;
13. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
14. Никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома;
15. Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома;
19. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан талаб қилиб олинадиган ушбу рўйхатнинг 8 — 17-бандларида назарда тутилган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаси, дубликати ҳамда уларнинг мавжудлиги ҳақида маълумотномалар.