Адлия фермерларга кўмакдош
Барчамизга маълумки, Адлия вазирлиги ташаббуси билан фермер хўжаликларининг иқтисодиёт ва жамиятдаги мавқеини ошириш мақсадида жорий йилнинг июнь–декабрь ойларида “Фермерга мадад” ҳуқуқий акциясига старт берилган бўлиб, бу борада ҳудудий адлия органлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилиб борилмоқда.
Тадбирлар давомида адлия ходимлари ҳудудлардаги фермерлар фаолияти билан яқиндан танишиб, улар билан давра суҳбатлари ўтказиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши аҳволи ўрганилиб, ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлил қилиб борилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Ромитан туман адлия бўлими ходимлари туманда фаолият юритаётган фермер хўжаликлари, хусусан, “Ромитан серқуёш замин парандаси” фермер хўжалиги, “Ғафоробод” фермер хўжалиги, “Тўхтабобо” уруғчилик фермер хўжалиги раҳбарлари билан учрашиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишиб, соҳага оид қонунчиликдаги янгиликлар тушунтирилди ва тадбиркорларни қизиқтираётган саволларга тегишли жавоблар берилди.
Шунингдек, учрашувлар давомида иш жараёнини янада самарали ташкил этишда яратилаётган шароитлар ҳақида маълумотлар ҳам бериб, иштирокчиларга кўргазмали тарғибот материаллари тарқатилди.
Ромитан туман адлия бўлими