Ўзбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳамда мажбурий меҳнатни олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари амалга оширилди

Бухоро вилоят адлия бошқармаси, вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили ҳамкорликда 2020 йилнинг январь ойи мобайнида туман (шаҳар)ларда тарғибот ташкилотлари ташкил этиб, Ўзбекистон Республикаси "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги, "Жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги, "Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида"ги, "Ижтимоий шериклик тўғрисида"ги Қонунларнинг мазмун-моҳияти ва мажбурий меҳнатга қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Хусусан, 7 январь куни Бухоро Давлат Университети биносида касаба уюшмасининг шаҳар ва туман кенгашлари, бошланғич касаба уюшмалари раислари, корхона ва ташкилот раҳбарлари қатнашувидаги тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили З.И.Муҳамедова томонидан мажбурий меҳнатнинг олдини олиш борасида ҳамда Бухоро шаҳар адлия бўлими бошлиғи А.Бафаевлар Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги ЎРҚ-588-сонли Қонуни мазмун-моҳияти борасида маърузалар қилинди.

Тадбир вилоят телерадиокомпанияси томонидан видеолавҳага олиниб, А.Бафаев томонидан Қонун аҳамияти хусусида интервью ҳам берилиши ҳам таъминланди.

Бундан ташқари 8 январь куни Бухоро туманида ҳам Бухоро туман ҳокимлиги биносида касаба уюшмалари туман кенгашлари, бошланғич касаба уюшмалари раислари, корхона ва ташкилот раҳбарлари қатнашувидаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили З.И.Муҳамедова мажбурий меҳнат соҳасида қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳамда Бухоро туман адлия бўлими бошлиғи У.Тўхтаев Ўзбекистон Республикасининг янги таҳриридаги "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги ЎРҚ-588-сонли Қонуни ҳамда "Ижтимоий шериклик тўғрисида"ги Қонунларнинг мазмун-моҳияти борасида маъруза қилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими