Адлия аралашгач мурожаатчилар ишга қабул қилинди
Мамлакатимизда ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этишга йўл қўйилмайди. Афсуски, айрим ҳолларда аёлларни ишга қабул қилишда уларни камситиш ҳолатлари учраб турибди.
Хусусан, Бухоро туман “Работиқалмоқ” МФЙ Янгиобод қишлоғида яшовчи фуқаро З.А. ва Н.Ҳ.лар Бухоро туман Ободонлаштириш бошқармасига ишга кирмоқчи бўлганлигини, бироқ бошқармада иш ўрни бўлсада ишга қабул қилиш асоссиз рад қилиб келинаётганлигидан норози бўлиб Бухоро туман адлия бўлимига мурожаат қилган.
Мурожаат туман адлия бўлими ходимлари ҳамда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан ўрганилганда Бухоро туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан бошқарма ходимларига
1,5 ставкада ишларни юклама қилиб қўйган ҳолда жами 5 та бўш (вакант) иш ўринлари яшириб келган ҳолда мурожаатларни иш жойи (вакант) йўқлиги важи билан ишга асоссиз равишда қабул қилмасдан келинаётганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 58-модда. Меҳнат қилиш ҳуқуқини амалга ошириш кафолатлари кўрсатиб ўтилган бўлиб, унга кўра Давлат ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишдан ва меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилишдан ҳимояланишни кафолатлаши кўрсатиб ўтилган.
Адлия бўлими аралашуви билан 2020 йил 12 декабрь куни Бухоро туман Ободонлаштириш бошқармасининг тегишли буйруқлари билан фуқаро З.А. ва Н.Ҳ.лар бошқарманинг “Ободонлаштириш” бўлимига 3-разрядли яшил хўжалик ишчиси вазифасига ишга қабул қилиниши таъминланиб, мурожаат ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, Бухоро туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи И.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 229-моддаси билан маъмурий жарима жазоси қўлланилди.
УЛУҒБЕК ТЎХТАЕВ, Бухоро туман адлия бўлими бошлиғи