October 21, 2020

Тошкент шаҳрида Алишер Навоий номидаги ижод мактаби ташкил этилади

“Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2021 йилда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланади.

Қарорга кўра:

- А.Навоийнинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ва оммалаштиришга улкан ҳисса қўшган мамлакатимиз ва хорижий давлатлар фуқароларини ҳамда илмий-ижодий муассасаларини тақдирлаш мақсадида Алишер Навоий ордени таъсис этилади;

- хорижий давлатларда сақланаётган А.Навоий қаламига мансуб ва у яшаган даврга оид қўлёзмаларнинг факсимиле нусхаларини мамлакатимизга олиб келиш чоралари кўрилади;

- 2020-2021 йиллар давомида А.Навоийнинг қўлёзмалари асосида шоир асарларининг мукаммал илмий нашри яратилади;

- А.Навоий ҳаёти ва ижодий меросини тадқиқ этиш бўйича илмий тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ илмий лойиҳалар танлови эълон қилинади;

📌 2021 йил охирига қадар Ўзбекистон Миллий кутубхонасида А.Навоий асарлари ҳамда навоийшунослик фани бўйича амалга оширилган илмий тадқиқотларнинг электрон платформаси яратилади;

📌 Алишер Навоий асарларини узлуксиз ўқитиш концепцияси ишлаб чиқилади ҳамда 2021/2022 ўқув йилидан барча таълим муассасаларида шу асосда ўқитиш йўлга қўйилади;

📌 2021 йилда Тошкент шаҳрида Алишер Навоий номидаги ижод мактаби ташкил этилади;

📌 2021 йил ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Навоий шаҳрида “Алишер Навоий ижодий меросининг башарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилади;

✅ “Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.