27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни
Жорий йилнинг 26 июнь куни Бухоро вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5997-сон Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Анвар Рўзиев томонидан Фармон асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги зиммасига юклатилган қўшимча вазифа ва функциялар тўғрисида ҳамда соҳада бўлаётган ўзгаришлар тўғрисида маълумот бериб ўтилди.
Шунингдек, “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар фаолиятини телевидениеда ёритиш бўйича самарали меҳнат фаолияти ҳамда тарғибот тадбирларидаги жонбозлиги учун Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан телевидение, нашриёт ва матбаа ходимларига алоҳида эътибор кўрсатилиб, байрам муносабати билан бошқарма бошлиғининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
БЕКЗОД НИШОНОВ, Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи