Мактабим учун китоб
Ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида жорий йилнинг 19 декабрь куни Ромитан туманидаги 16-сон умумий ўрта таълим мактабида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Ромитан туман адлия бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ходимлари томонидан тумандаги 16-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Юрт келажаги ёшлар қўлида “ шиори остида ўтказилган ёшлар билан учрашув давомида дастлаб, тадбирда иштирок этган ёшларнинг таклиф ва мулоҳазалари эшитилди, самимий, юракдан қилинган суҳбат ёшларни қизиқтираётган саволларга уланиб кетиб, уларнинг таълим, спорт, тадбиркорлик, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги муаммо ва таклифлари борасида ўзаро фикр алмашилди.
Шундан сўнг, туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Қодиров томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституция ва Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида маъруза қилиниб, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, эзгу ташаббуслар, ёшларга қаратилган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, тадбир давомида мазкур мактабнинг собиқ ўқувчиси Ғафуров Элёр томонидан мактаб китоб фондига 100 дан ортиқ турли бадиий китоблар совға қилинди.
Ушбу хайрли ташаббус болаларнинг ўқишга бўлган иштиёқи, китобга меҳрини янада оширибгина қолмай, уларнинг маънавияти юксалиши, дунёқараши бойиши, жамиятда ўзини тутиши ва юриш-туришида ҳам ўз ифодасини топади.
Ромитан туман адлия бўлими