Ғолиблар муносиб тақдирланди!

Жорий йилнинг 9 декабрь куни вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Т.Очилов томонидан жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари, бошқармада самарали меҳнати, ҳуқуқ соҳасига қўшаётган ҳамда бир қатор илғор ходимларга фахрий ёрлиқлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 240-сон қарорига биноан Адлия вазирлиги томонидан ҳар йили аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ва ташкилотлар ходимларини «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш кўрсатиб ўтилган.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида”ги 2020 йил 27 ноябрдаги 244-ум-сон буйруғига биноан 11 нафар давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари кўкрак нишонига муносиб деб топилганлиги, шундан 2 нафар номзод:

Худойқулова Зилола Раҳматовна – Бухоро вилоят “Истиқлол-ТВ” телерадиокомпанияси бош муҳаррири;

Файзиев Баходир Рустамович – Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи;

Бухоро вилоятидан эканлиги жуда қувонарли бўлиб, байрамга мос туҳфа бўлди.

Қарор билан тасдиқланган Низомга кўра Кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилди.

Шунингдек, тадбир давомида Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи Баротов Азиз Мустақимович самарали меҳнати, ҳуқуқ соҳасига қўшаётган ҳиссаси учун Адлия вазирлигининг “Адлия аълочиси” кўкрак нишонига ва бир қатор илғор ходимлар бошқарма бошлиғининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланишди.

Бекзод Нишонов, Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи