April 13, 2021

Март ойининг энг яхши ходими аниқланди

Адлия бошқармаси томонидан Жондор туман адлия бўлими бошлиғи Шеров Умид Рустамович 2021 йилнинг март ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Умид Рустамович Адлия бошқармаси тизимида иш фаолиятини 2018 йилдан Жондор туман адлия бўлими бошлиғи лавозимида бошлаб, ҳозирги кунга қадар мазкур лавозимда фаолият юритиб, фаолияти давомида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан зарур таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказишдаги тарғибот ишларида самарали меҳнати билан ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Адлия бошқармаси жамоаси Шеров Умид Рустамовични бундай эътирофга сазовор бўлганлиги муносабати билан табриклайди ва унинг келгусидаги ишларига муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилайди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими