November 28, 2020

СПОРТ - СОҒЛИҚ ГАРОВИ

Жаҳонда коронавирус пандемиясининг юзага келиши дунё мамлакатлари қатори юртимизда ҳам аҳолининг соғлиғи, жисмонан саломатлиги, соғлом ҳаёт кечириш даражаси заиф эканлигини кўрсатди.

Шу сабабли, сўнгги пайтларда спортни ривожлантириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилиб, қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши соҳанинг нақадар аҳамиятли эканлигидан далолат беради.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан 2020 йил 14 октябрда тасдиқланган "Адлия органлари ва муассасаларида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатланиш турмуш тарзини тарғиб қилиш чора-тадбирлар дастури"га мувофиқ вилоят адлия бошқармаси ходимлари спорт машғлотлари билан мунтазам шуғулланиб, ташкил этилаётган мусобоқаларда якдиллик билан иштирок этиб келмоқдалар.

Спортнинг ҳар хил турини эгаллаган адлия ходимлари бошқарма раҳбарияти ташаббуси билан айни кунларда футбол спорти тури бўйича мусобақаларини фаол ўтказмоқдалар.

“Спортга қизиқмаган инсон бўлмаса керак. Бу каби сопрт тадбирлари меҳнат жамоаси орасида муносабатларни янада мустаҳкамлаб, ходимларнинг янги қирраларини очиб беришда муҳим рол ўйнайди. Футбол спорт тури барчамизга яқин ва жисмоний чиниқишда алоҳида ўрин тутганлиги сабабли ҳар ҳафтанинг жума кунлари ходимлар ўртасида ўйинлар ўтказиб келмоқдамиз. Ўйинларни кузатар экансиз, баҳслар кескин ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтаётганлигини гувоҳи бўлишингиз мумкин. Ўйлаймманки, бундай спорт тадбирларининг ташкил қилиниши ходимларимизнинг ҳам жисмонан ҳам руҳан тетик бўлишига катта ёрдам беради”, – дейди вилоят адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси Мухлис Музаффаров.

Шундай экан ҳозирги коронавирус пандемияси сабаб юртимизда жорий қилинган карантин чекловларига қарамасдан ҳар бир киши соғлом бўлай деса карантин тартибига риоя этган ҳолда спорт билан мунтазам шуғулланиб, соғлом турмуш тарзи қоидаларига қатъий риоя этиши зарур ҳисобланади.

Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими