Матбуот анжумани ўтказилди

Юртимизда демократик ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти қуриш жараёнида, ўтказилаётган ислоҳотларнинг очиқ ва ошкоралигини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва роли беқиёсдир. Шу маънода оммавий ахборот воситалари давлат ва жамият ўртасида энг самарали демократик институт сифатида ўз ўрнини топаётганлигини эътироф этиш лозим.

Адлия органлари фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликка муҳим ахборотлар бериш, уларнинг ҳуқуқий маълумотларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга қаратилган “Очиқ адлия” (“Open Justice”) ижтимоий дастури ишлаб чиқилган бўлиб, унда тизимдага ҳудудий адлия органлари томонидан бажарилган ишлар юзасидан ОАВ вакилларига ҳисобот бериш амалиёти йўл қўйилган.

Шунга кўра, Бхоро вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкилот фаолияти юзасидан кенг жамоатчиликка ахборот бериш мақсадида жорий йилнинг 14 октябрь куни ОАВ ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакиллари ҳамда блогерлар учун “Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида белгиланган устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда кун тартибининг биринчи масаласи юзасидан бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Анвар Рўзиев бошқарманинг 2020 йилнинг 9 ойи давомидаги фаолиятига тўхталиб, қуйидагилар маълум қилди.

Жумладан, адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги адлия органлари томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида жами 2544 та мурожаат кўрилганлиги ва ҳал этилган 2422 та мурожаатларнинг 1613 таси яъни 66 % қаноатлантирилганлигига урғу бериб ўтилди.

Шунингдек адлия органлари томонидан мурожаатлар ва иш режа асосида давлат бошқарув органлари ва бошқа ташкилотларда ўтказилган ўрганишлар давомида жами 37793та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганлиги ва уларни бартараф эттиришг мақсадида тегишли ташкилотларга 856 та тақдимнома, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 112 та таклиф ва 2991 та огоҳнома киритилганлигига тўхталиб, таъсир чоралар натижасида давлат органлари ва ташкилотларининг 140 нафар масъул ходими интизомий жавобгарликка, 103 нафар мансабдор шахс эса маъмурий жавобгарликка тортилганлиги ҳамда жами 4 млрд. 197 млн. 377 минг 69 сўм маблағнинг қайтариш ёки тўлаб бериш чоралари кўрилганлиги айтиб ўтилди.

Бундан ташқари адлия органлари томонидан фуқароларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида судларга жами 3 млрд. 691 млн. 317 минг 069 сўмлик 352 та даъво аризалари киритилиши натижасида 2 млрд. 375 млн. 528 минг 275 сўмлик 326 та даъво аризаларнинг тегишли судлар томонидан қаноатлантирилилиши орқали фуқароларга ундирилиши белгиланганлиги хусусида ҳам маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек, маъруза давомида бошқарма раҳбарияти томонидан марказий аппарати таркибий бўлинмалари томонидан қилинган ишлар бўйича алоҳида-алоҳида тўхталиб, келгусида бу соҳаларда кутилаётган ўзгаришлар тўғрисида ахборот берилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6075-сон Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди,

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан адлия ходимлари томонидан тегишли жавоблар олишди.

Хулоса ўрнида, давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолиятлари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор этиб бориши янгиланаётган жамиятимизнинг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаётида ўзининг ижобий натижасини бериб, фуқароларимизнинг хабардорлик даражаси ошиб, биринчи навбатда, уларнинг ижтимоий фаоллигига, ташаббускорлигига ва айниқса мамлакат олдида турган муҳим вазифаларни ҳал этишда янада фаол иштирок этишга таъминлайди.

БЕКЗОД НИШОНОВ,
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи