Ишчи гуруҳ аъзолари Олотда юридик хизмат кўрсатиш маркази фаолияти билан танишди

Барчамизга маълумки, Адлия вазирлиги томонидан сентябрь ойи “Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш ойлиги” ўтказилиши белгиланган.

Шунга кўра, Адлия вазирлиги ходимларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан ҳудудларга чиқиш орқали юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини ташкил этиш билан яқиндан танишишмоқда.

Ана шундай учрашувлардан бири бугун, 22 сентябрь куни Олот туманида бўлиб, Ишчи гуруҳ аъзолари юридик хизмат кўрсатиш маркази фаолиятини ташкил этиш яъни марказни жойлаштириш ва бошқа моддий-техника воситалари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилганлиги кўриб чиқилди.

Шунингдек, ташриф давомида Ишчи гуруҳ томонидан туманда юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар масъуллари билан учрашув ўтказилиб, учрашув давомида уларга соҳага оид қонунчиликнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳамда “E-huquqshunos” электрон тизимидан фойдаланиш бўйича маълумотлар бериб ўтдилар.

Олот туман адлия бўлими