September 4, 2020

Ўлчаш воситаларини давлат синовидан ўтказиш қоидалари белгиланди

“Ўзбекистон Республикасида метрология хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (528-сон, 29.08.2020 й.) қабул қилинди.

✅ Қарор билан ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш қоидалари тасдиқланди.

📌 Унга кўра, давлат метрологик текшируви ва назорати татбиқ этиладиган доирада Ўзбекистоннинг ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилган тасдиқланган турдаги ўлчаш воситаларини қўллашга рухсат берилади.

🔍 Ишлаб чиқариладиган ва (ёки) сериялаб ишлаб чиқарилиши мўлжалланган ўлчаш воситалари ва Ўзбекистон ҳудудида тўп ҳолида ишлаб чиқариладиган ва (ёки) олиб кириладиган ўлчаш воситалари давлат синовларидан ўтказилади.

➡️ Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш ишлари учун ҳақ шартномага мувофиқ ариза берувчи томонидан тўланади.

🗓 Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш давомийлиги 25 иш кунидан ошмаслиги керак.

📁 Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш натижалари ижобий бўлганда ижрочи 2 иш куни мобайнида ўлчаш воситаларини синовдан ўтказиш натижаларига эга бўлган ҳужжатларни “Ўзстандарт” агентлигига юборади ҳамда Агентлик ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлайди ва реестрда рўйхатга олади.

⚠️ “Ўзстандарт” агентлиги раҳбарлигидаги аккредитациядан ўтган давлат метрология хизмати органи ижрочи ҳисобланади.

⏳ Ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилиш муддати 5 йилни ташкил этади.

❗️Ушбу қоидалар давлат метрологик текшируви ва назорати татбиқ этиладиган соҳада ўлчаш воситаларини қўллайдиган барча шахслар учун мажбурий ҳисобланади.