June 24, 2020

Ҳуқуқий саводхонликни ошириш барчамизнинг бурчимиз

Ҳаммамизга маълумки, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»
2019 йил 26 августдаги ПҚ-4427-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрь куни “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сон қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур қарорга асосан 2019 йил 1 октябрдан бошлаб жорий этилган тартибга мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали берилиши ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимида аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни электрон онлайн-аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқи берилди.

Мазкур қарор асосида киритилган ўзгартиришларнинг аҳамиятини тадбиркорлик субъектларига тушунтириш ва жойларда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунбузилишларининг олдини олиш мақсадида адлия органлари ходимлари томонидан тадбиркорлар ва мутасадди ташкилот ходимлари учун семинар тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Семинар тадбирлари давомида адлия ходимлари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда иштирокчиларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер ажратиш тартиби, аукционни ўтказиш, аукционда қатнашиш каби барча жараёнларни кўргазмали тарғда тадбиркорларга ўргатиш билан бир пайтда Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сон қарори бўйича ҳам батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтишди.

Шунингдек, тарғибот тадбирлари давомида ташкилотчилар тадбиркорларга мавзуга оид саволлар юзасидан тегишли жавоблар берилди ва уларнинг фаолиятларида дуч келаётган муаммолар юзасидан фикр алмашиниб, ўрганиш вақт талаб этиладиган мурожаатлар белгиланган тартибда назоратга олинди.


Анвар Раҳманов, Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бош маслаҳатчиси