December 18, 2020

"Ҳуқуқий маърифат соати" ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги
ПҚ-4551-сон қарори билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастури 8-банди ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 18 декабрь куни вилоят адлия бошқармасида карантин тартибига риоя этган ҳолда ҳуқуқий таълим бўйича ўқув соати ўтказилди.

Тадбирда бошқарма масъул ходимлари ҳамда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими капитан Шерзод Ярашев иштирок этди.

Тадбир кун тартибидаги биринчи масала юзасидан бошқарманинг Хўжалик фаолияти ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Акбар Давронов сўзга чиқиб, бўлим иш юритувида Адлия вазирининг 2020 йил 28 октябрдаги 205-ум-сонли буйруғи мавжудлиги ва унга кўра тегишли объект ва ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя этилиши, бинонинг газ, энергетика ва сув хўжалиги, иситиш мосламаларининг ҳолати юзасидан маълумот бериб, ёнғин хавфсизлиги нормалари бузилишининг ҳар бир ҳолати юзасидан таклиф киритиб борилиши юзасидан ахборот берди.

Шундан сўнг, вилоят ФВБ масъул ходими сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрда “Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 649-сон қарори қабул қилинганлиги ва мазкур қарор асосида ташкилот томонидан жойларда олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Тадбир якунида иштирокчилар кун тартибидаги масалалар ва ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан ўзаро фикр алмашишди.

Акбар Давронов, Хўжалик ишлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи