June 11, 2020

Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун

Бугунги кунда ҳудудлардаги адлия органлари ходимлари томонидан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотларни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, мурожаатларнинг қонуний ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётганлиги “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойил амалиётга изчил татбиқ этилаётганидан далолат беради.

Жумладан, Олот тумани Ёшботир МФЙда яшовчи фуқаро Б.Р. ва М.Б.нинг Ўзбекистан Республикаси Бош вазири қабулхонасига “Олот туман ҳокимининг 2012 йил 16 апрелдаги қарори билан 1500 м.кв ер майдонидан иборат уй-жойи номига расмийлаштириб берилганлигини, гувоҳномага асосан 1 500 м.кв ер майдонидаги Уй-ҳовлига бўлган хусусий мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлигини, аммо туман ҳокимининг ушбу қарорига илова қилинган ер майдонининг чегара планида ер майдони миқдори 1700.5 м.кв деб кўрсатилган бўлсада, ушбу планда унинг барча ер майдонлари кўрсатилмаганлигини, кадастр ҳужжатларидаги ер участкасининг кадастр планида эса унга тегишли ер майдонлари 136 м.кв.га камайтирилиб 1364 м.кв ер майдони ва унинг чегаралари кўрсатилганлигини, қолган ер майдони кўрсатилмаганлигини, ушбу камчиликлар бартараф этилишини, кадастр планида қайд қилинмаган ер майдони, туман ҳокими қарорига илова қилинишини ва кадастр ҳужжатларига киритилишини сўраб", қилган мурожаати Олот туман адлия бўлимига тегишли тартибда кўриб чиқиш учун йўналтирилган.

Шунга кўра адлия ходимлари томонидан мурожаат батафсил ўраниб чиқилганда ҳақиқатдан ҳам Олот туман хокимининг 2012 йил 16 апрелдаги қарорига асосан фуқаро М.Б.нинг 1500,0 м.кв ер майдонидан иборат уй-жойи унинг номига расмийлаштириб берилганлиги, ушбу қарорга илова қилинган ер участкасининг кадастр планига фуқаронинг эгаллаган барча ер майдонлари киритилмаганлиги, қолаверса туман ҳокимининг ушбу қарорига илова қилинган фуқаронинг хукуклари эътироф этилган ер майдони чегара планида қизил чизиқлар билан белгиланган ер майдони миқдори техник хатолик билан 1700.5 м.кв деб қайд қилинганлигини, аслида эса ушбу ер майдони миқдори 1364 м.кв.ни ташкил қилиши ҳолатлари аниқланган.
Бухоро вилоят Ермулккадастр ДК Олот тумани филиали томонидан фуқаронинг
ҳуқуқлари эътироф этиладиган 1500 м.кв ер майдонининг чегараси плани тузилишида техник хатоликка йўл қўйилиши, шунингдек фуқаро томонидан эгалланган барча ер майдонлари кадастр планига киритилмаслига оқибатида фуқаронинг ҳуқуқлари поймол бўлган.

Юқоридагиларга кўра, жорий йилнинг 5 июнь куни Олот туман адлия бўлими томонидан Бухоро вилоят Ермулккадастр ДК Олот тумани филиалига аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари, унинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилиши таъминланди.

Олот туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Умид Ҳамдамов