April 10, 2021

Индонезияда ўзбекона усулда қурилган масжид очилди

Индонезияда яқин кунларда улуғ муҳаддис Имом ал Бухорий номидаги масжид очилди.

Бу масжид Ўзбекистоннинг Индонезиядаги Туризм элчиси Эко Шри Маргианти ташаббуси билан барпо қилинган бўлиб, масжид Гунадарма университети архитектор талабалари томонида лойиҳалаштирилган.

Ушбу масжид юртимизда мавжуд архитектура ечимлари асосида барпо этилган. Масжид нақшлари Шоҳи Зинда зиёратгоҳидан андоза олинганлиги билан бирга, масжид ғиштларини теришда Бухородаги Пойи Калон масжидига ўхшаш тарзда ёндашилган. Масжиднинг олд тарафида Ҳасти Имом масжидида мавжуд миноралар каби икки минора қад ростлаган.

Ушбу масжиднинг очилиши Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-6165-сонли Фармони доирасида Индонезияда Ўзбекистоннинг бой исломий меросини тарғиб қилишга ва икки мамлакат дўстлиги рамзи ҳамда мамлакатимизнинг кичик бўлаги бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Манба