April 7, 2021

#хайрия

Хайрия тадбирлари

Ҳаммамизга маълумки Вақф хайрия жамоат фонди ёрдамга муҳтож аҳоли қатламига доимий равишда ўз саховатлари билан ғамхўрлик қилиб келмоқдалар.

Жумладан, жорий йилги Рамазон ойининг кириб келаётганлиги муносабати билан ёрдамга муҳтож, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган бир қанча юртдошларимизнинг ҳолидан хабар олиниб, уларнинг кўнгли кўтарилди.

Эътиборлиси шундаки мазкур катта хайрия тадбирида Вақф фонди ва Германиянинг Hasene компанияси билан бирга Республикамиз бўйлаб мингдан ортиқ оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Бизнинг Андижон диёримизда ҳам 100та манашундай ёрдамга муҳтож аҳолининг хонадонларидан хабар олиниб, уларнинг дуолари олинди.