May 13, 2020

Муфтий: "Жамоат ва ҳайит намозлари борасида расмий эълонини кутинг!"

Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов мамлакат масжидларида ўқиладиган жамоат намозлари, хусусан, ҳайит намози ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган гап-сўзларга телевидениедаги чиқиши орқали муносабат билдирди.

У. Алимов мусулмонларга жамоат намозлари бошланиши бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ноўрин гапларга ишонмасликни, бу ҳақда ваколатли ташкилотдан маълумот олишни тавсия қилган.

“Масжидларда жамоат намозлари бошланишини Ўзбекистон мусулмонлари идораси расман эълон қилади”, деган Ўзбекистон муфтийси диндошларини сабрли бўлишга чорлайди.

У. Алимов Ҳайит намозини ўқиш қай тарзда бўлиши ҳақида ҳам ваколатли идора, яъни Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълумот тарқатишини билдирган, аммо бу эълон ЎМИ томонидан қачон берилишига аниқлик киритмаган.

Манзилимиз: t.me/Chinormasjidi