November 13, 2021

Чироқчи туман Фавқулодда вазиятлар бўлими - огоҳлантиради!

Ботулизм қандай касаллик?

Ботулизм микроби тупроқ билан ифлосланган ўсимликлар, мевалар, сабзавот, гўшт, сут, балиқ ва бошқа овқатлар таркибида бўлади.

Ботулизм микроби озиқ-овқат маҳсулотлари билан юқиб қолган заҳарлари шу овқатлар билан бирга организмга тушади, ҳазм йўлида заҳарлар тезгина сўрилиб, қон оқимига ўтади, бутун организмга тарқалади.

Касаллик қандай белгилар билан кечади?

Кўз олмаси мускулларининг шикастланиши натижасида кўз олди хира тортиб, “Туман” пайдо бўлади, яқинда турган нарсалар хиралашиб, кўзга “иккита” бўлиб кўринади, кўз қовоғининг паст тушиб қолгани, ғилайлик, кўз қорачиқлари катта кичик бўлиб турганлиги. Оғиз бўшлиғи, бурун халқум шиллиқ пардалар қуриб қолиши, чанқоқлик қўшилади. Беморга тезликда ёрдам кўрсатилмаса нафас олиш издан чиқади, кўкрак нафаси босилгандек бўлиб туюлади, одам ҳансирайди, нафас олмай бўғилади. Беморнинг пулси бошида секинлашади, кейинчалик тезлашиб кўкариш пайдо бўлади, бадан териси оқаради. Беморга тиббий ёрдам кўрсатилмаса-нафас, юрак фалажлари келиб чиқади.

УНУТМАНГ, УНУТМАНГ ВА ЯНА УНУТМАНГ,

Сифатсиз консерва маҳсулоти инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ботулизм касаллигини келтириб чиқаради.

Сифатсиз, уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларидан эҳтиёт бўлинг!

Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини хавф остига қўйманг!

Сўнги йилларда уй шароитида термик ишлов бериш етарли бўлмаган ҳолда тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида аҳолининг озиқ-овқатдан заҳарланиш (ботулизм) ҳоллари кузатилмоқда. Бу ҳолат асосан куз-қиш мавсумида рўй бермоқда.

Ботулизм (лотинча Сlastridium botulinum «ботулус» - колбаса сўзидан олинган) - овқат токсикоинфекцияси груҳига кирувчи овқатдан заҳарланиш.Б отулизм қўзғатувчилари табиатда кенг тарқалган, унинг споралари тупроқдан сабзавотлар (помидор, бодиринг), қўзиқорин ва бошқа озиқ овқат хом ашёсига тушади.

Ботулизм қўзғатувчиси – ҳаво кирмайдиган жойда – балиқ, ёғли чўчқа гўштида, колбасанинг катта бўлаклари ичида ёки уй шароитида тайёрланган консерва банкаларида ҳосил бўлиб, 4°C дан 121°C гача бўлган ҳароратда токсин - заҳар ишлаб чиқара бошлайди.

Организмга тушишини олдини олиш чоралари:

1. Маринадли консерва тайёрлашда қўзиқорин, бодиринг, помидор, булғор қалампири ва бошқа мева сабзавотларни яхшилаб ювиш;

2. Консерва маҳсулотларини тайёрлаш технологиясига қатъий амал қилиш (1210С дан ортиқ ҳароратда 30-45 дақиқа);

3. Истеъмол муддати ўтган маҳсулотларни харид қилмаслик;

4. Дудланган балиқ ва гўшт маҳсулотлари (колбаса, ветчина ва бошқалар)ни фақат рухсат этилган савдо шахобчалари ва дуконлардан харид қилиш.

Ботулизм қўзғатувчиси шиша банка идиши ичидаги маҳсулотларни парчалаши натижасида кўп миқдорда газ ҳосил қилади, бу эса банка қопқоғини кўтариб юборади (бомбаж).

Касаллик белгилари – организмга тушган заҳар миқдорига кўра 2 дан 36 соатгача давом этадиган яширин даврдан кейин юзага чиқади ва қуйидаги дастлабки белгиларни намоён қилади:

- оғиз, бурун ва кўз шиллиқ пардаларини қуриши;

- кўриш функциясининг бузилиши (яқиндан хира кўриш, жисмларни қўшалоқ бўлиб кўриниши, кўришнинг хиралашуви);

- кўпинча бош оғриши, юриш мувозанатини бузилиши, товушнинг бутунлай чиқмай қолиши (афония);

- кўнгил айниш, қусиш, ҳолсизлик.

Касаллик зўрайганда – кўз мушак фаолияти бузилади, ёруғдан таъсирланмаслик, кўз соққаларининг ўйнаб туриши, қорачиқларнинг нотенглиги кузатилади. Оғиз очиш қийинлашиб, овоз чиқмай қолади, нутқ бузилади, ютиш қийинлашади.

Нафас олишнинг бузилиши касаллик оғирлашганини билдиради.

Маълумот учун,  2019 йил 7 ноябрь куни Чироқчи тумани “Лангар” МФЙ Ғоровли қишлоғида яшовчи жами 6нафар фуқоралар туман Тиббиёт бирлашмасининг ШТЁБнинг реанимация ЮКШда овқатдан захарланиш “Ботулизмга гумон” ташхиси билан ётқизилган. Шундан 2001 йилда тўғилган 1 нафар фуқаро Қамбарова Гавҳар вафот этган;

- 2019 йилнинг 14 ноябр куни Чироқчи туман Тиббиёт Бирлашмасига карашли Юкумли касаллилкар шифохонасига Чирокчи тумани “Лангар” МФЙ Тутли кишлогида яшовчи жами 7 нафар фукаролар соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли “Ботулизмга гумон” ташхиси билан ётқизилган, беморлардан 4 нафари кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан Республика шошилинч илмий маркази Қарши филиалида вафот этган.

Шуниндек юқоридаги каби холатлар туманнинг Галабек МФЙ Давтош қишлоғи 1 нафар, фуқаро, Пахталисой МФЙ Пахталсой қишлоғида 1 нафар фуқаронинг концерва махсулотини истемол қилиб, заҳарланиши натижасида вафот этган. Биргина ўтган 2019 ва 2020 йилларда туманда 40 га яқин фуқароларнинг “Ботулизмга гумон” ташхиси билан захарланиш холатлари қайд этилган бўлса, шундан 7 нафар фуқаро вафот этган. Ачинарлиси 3 нафари вояга етмаган шахслар бўлса, 2 нафари хомиладор аёлларни ташкил этган.

✍️О.Жахбаров, Чироқчи туман ФВБ Фавқулодда вазиятлар давлат тизими ва фуқаро муҳофазаси фаолиятини ташкил этиш, хавфсизлик тарғиботи бўлинмаси бошлиғи капитан.