November 3, 2021

Чироқчида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига старт берилди

Куни кеча давлат раҳбари томонидан "Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши" ўтказилди. Йиғилишда Президентимиз томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳам кўриб чиқилди.

Бугун эрта тонгдан Чироқчи туманида ҳам юртимизнинг бошқа жойларида бошлангани каби “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига старт берилди.

— Мухтарам Президентимиз ташаббуслари билан бошланган ушбу савобли ишни бугун этра тонгдан яхши ниятлар билан бошладик, — дейди Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев. — Лойиҳа доирасида туманимиздаги кўп қаватли уйларга туташ ҳудудлар, муассасалар ҳовлиси, маҳаллалар, йўл ва дала четларига дарахтлар экилади. 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” ойлиги давомида туманимизда бир ярим миллиондан зиёд турли дарахт кўчатларини экишни амалга оширамиз.

Туманнинг Мустақиллик кўчаси бўйлаб қурилган саломатлик йўлаклари атрофига дарахт кўчатларини экиш учун ерлар ҳозирлана бошланди. Ҳашарга отланган чироқчиликлар ва техникаларнинг овози ҳашарга ўзгача кайфият ва куч бағишламоқда.