November 9, 2021

11 НОЯБРЬ "КАСАБА УЮШМАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ" МУНОСАБАТИ БИЛАН ЧИРОҚЧИДА СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

11 ноябрь "Касаба уюшмалари ходимлари куни" муносабати билан Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Чироқчи тумани Кенгаши томонидан тумандаги 1-сонли Болалар ўсмирлар спорт мактабида “Соғлом аёл — соғлом жамият” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Чироқчи тумани Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган мазкур тадбирда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Чироқчи туман бўлими ҳамда ўз-ўзини бошқариш органлари тизимида меҳнат қилаётган хотин-қизлар ўзаро беллашди.

Мусобақанинг очилиш маросимида таъкидланганидек, мамлакатимизда хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг, айниқса, спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун зарур шарт-шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ўз навбатида, оилаларда соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтиришда долзарб аҳамият касб этди.

“Соғлом аёл — соғлом жамият” тадбири ҳам ана шундай эзгу ишларнинг мантиқий давомидир. Унда 100 га яқин хотин-қизлар шахмат, шашка, волейбол, бастекбол ва 100 метр масофага югириш каби спорт турлари бўйича ўзаро куч синашди.

Мусобақа ниҳоясида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Чироқчи тумани Кенгаши томонидан спорт тадбирларида фаол иштирок этган хотин-қизларга эсталик совғалар берилди.

✍️Эшпўлат Ёдгоров, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Чироқчи туман Кенгаши раиси.