Давлат тили реклама баннерларнинг кўрки бўлсин!
Жорий йилнинг 23 июнь куни вилоят ҳокими маслаҳатчиси Зиёда Аминова иштирокида, Чироқчи туманининг “Мустақиллик” ва “Хонжон” кўчалари бўйлаб навбатдаги назорат тадбири ўтказилди. Тадбир давомида вилоят ҳокими маслаҳатчиси З.Аминовага туман топономия комиссияси аъзолари ва туман ҳокими маслаҳатчиси Рисолат Номозовалар ҳамроҳлик қилишди.
Ўтказилган назорат тадбири давомида, “Ўзбек тилининг давлат тили сифатида нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбири тўғрисидаги" Фармон ижросини таъминлаш бўйича, тадбиркорлар томонидан ўрнатилган реклама баннерлари ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш натижасида кўра, туманимиз ҳудудида ўрнатилган баннерларнинг аксарият қисми давлат тилида ёзилиши таъминланмагани аниқланди.
Шунингдек, назорат тадбири давомида туманнинг марказий деҳқон озиқ-овқат бозори ҳудудидаги баннерларда хорижий бренд сўзлардан фойдаланиш ҳолатлари кузатиди. Реклама баннерларда йўл қуйилаётган имловий ва лўғавий хатоликлар мавжудлиги аниқланди. Бозор маъмуриятига ушбу ҳолатларни бартараф этиш юзасидан билдирилган эътирозлар эса ҳануз ўзгаришсиз қолмоқда.
Давлат тилимиз реклама баннерларнинг кўрки бўлсин! Зеро биздан соф она тилимиз фарзандларимизга мерос бўлиб қолсин!.
Р.Номозова, Туман ҳокимининг маслаҳатчиси.