Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари иштирокида Чироқчида семинар ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йилнинг 8 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли бандалиги таъминлаш бўйича белгилаб берилган устувор вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев бошчилигида сектор раҳбарлари ҳамда масъул раҳбарлар томонидан туманда экин ер майдонларидан самарали фойдаланиш, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини кафолатли таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун 1-сектор ҳудуди "Хушали" маҳалласи "Галабек" фермер хўжалиги даласида Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Шуҳрат Тешаев иштирокида "Ғалладан бўшаган ерларни темир, ёшлар ва аёллар дафтарига киритилган фуқароларга тақсимлаб бериш" мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Овлоёр Боймиров, туман ҳокими Хуррам Жураев бошчилигида сектор раҳбарлари ва туман ҳокими ўринбосарлари, қишлоқ хўжалигига алоқадор мутасадди идоралар раҳбарлари, маҳалла раислари, ёшлар ва аёллар дафтарида рўйхатда турган фуқаролар иштирок этишди.
Семинар давомида ёшларга бу лойиҳанинг мазмун моҳияти, ер билан ишлаш маҳорати бўйича маълумотлар берилди ва ғалладан бўшаган, шудгор қилинган ерлар бўлиб берилиб.
Жорий йилда туманимизда ғалладан бўшайдиган майдонларга такрорий экинлар жойлаштирилаяпти. Президентимиз таъбири билан айтганда, бундан кўзланган асосий мақсад — ер бўш турмасин, одамлар даромад олсин.
Шунингдек, семинар давомида "Аёллар дафтари"да руйхатда турган "Шўрбозор маҳалласилик Наргиза Жураевнинг вазир ўринбосари Ш.Тешаевга қилган мурожаати ижобий эчим топди. Унга "Саҳоват ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан бир бош сигир олиб берилиши хусусида масъул раҳбарларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
"Галабек" фермер хўжалиги даласида ғалладан бўшаган ерлар шудгорланиб, такрорий экин экиш учун шай ҳолатга келтирилган. Бугуннинг ўзида фермер хўжалигининг 21 гектар ер майдони такрорий экин экиш учун ажратилиб, "Аёллар дафтари" ва “Ёшлар дафтари”да турган 27 нафар фуқароларга 30 сотиҳдан ажратиб берилди ва уларнинг бандлиги таъминланди.
Айтиш жоиз туманда ёшлар ва аёллар дафтарида рўйхатда турган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бу каби ишлар барча маҳаллаларда амалга оширилмоқда.
Такрорий экин жойлаштирилган майдонлар янада маданийлаштирилади, ерга қайта ишлов бериш орқали бегона ўтлар йўқотилиб, тупроқ унумдорлиги ортади. Энг асосийси, аҳолимизни йил давомида витаминларга бой сабзавот, полиз ва картошка маҳсулотлари билан таъминлаш имконияти вужудга келади. Семинарда ёшлар ва аёллар дафтарига киритилган фуқароларга ғалладан бўшаган ер майдонларини ажратиш ва у ерга такрорий экинларни экиш учун уруғликларни олиш тартиби ҳақида батафсил маълумотлар ҳам берилди.
Ғалладан бўшаган майдонларга сабзавот, полиз экинлари ва картошка туганакларини экиш ишлари республикамизда ҳаво ҳарорати кўтарилган даврга тўғри келади. Шу маънода, экинларни тўлиқ ундириб олиш дала соҳибкорларидан катта меҳнат ва маҳорат талаб этади.