June 28, 2021

"Маърифат зали"нинг рамзий калити топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори билан “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси” тасдиқланди.

Концепцияга кўра, ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз!" концептуал ғояси асосида ташкил этилиши, ходимларнинг онгу тафаккурига Ватан ва халқ манфаатларига хизмат қилиш шарафли ва муқаддас бурч эканлигини англаш, давлатимиз ва ички ишлар органларининг тимсоллари билан фахрланиб, қасамёдига содиқ бўлиш ҳамда касбий бурчини бажаришда қонунийликка қатъий риоя этиш туйғусини чуқур сингдириш орқали халқнинг уларга бўлган ишончи ва ҳурмат ҳиссини юксалтириш концепциянинг асосий мақсади ва вазифаларидан бири сифатида белгиланган.

Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг дунёқараши, сиёсий онги, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик, касбга садоқат ва масъулият ҳиссини ошириш, миллий ва халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ходимларнинг маънавий салоҳияти ва мафкуравий иммунитетини кучайтириш, Ватан тақдири ҳамда келажаги учун дахлдорлик туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган маданий-маърифий тадбирларда олимлар, ёзувчи, шоир ва сиёсатчилар, давлат ва жамоат ташкилотлари, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари иштироки таъминланиши концепцияни амалга ошириш механизми сифатида белгиланган.

Бугун имзоланган меморандум бу борадаги ҳамкорликдаги ишларнинг ҳуқуқий асоси бўлибгина қолмай, келгусида ички ишлар органларида ўтказиладиган маънавий-маърифий ҳамда маданий тадбирларимизни янада мазмунли ва кўтаринки руҳда ўтишига мустаҳкам пойдевор бўлади.

Тадбирда Маънавият ва маърифат маркази Чироқчи туман бўлинмаси раҳбари А.Хуррамовга бошқарма "Маърифат зали"нинг рамзий калити топширилди.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press