ЭЛЕКТРОН ХИЗМАТЛАР

Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан жойларда мактаблар ва коллежларда "онлайн" давлат хизматларидан фойдаланиш билим ва кўникмаларини шакллантириш, соҳада вақт ва ҳаражатларни тежаш йўлида яратилаётган қулайликлар ҳақида кенг қамровли тарғибот ишлари йўлга қўйилди.

Маҳорат дарсларида давлат хизматлари, уларнинг турлари, хизматлардан фойдаланиш усуллари, уларнинг афзалликлари ҳақида батафсил тушунчалар берилмоқда.

Биз доимо Сизга қулай, шаффоф давлат хизматларини тақдим этишдан мамнунмиз.