5 дан 4,3 —

фуқароларимиз пойтахтимиз Давлат хизматлари марказлари фаолиятини айнан шундай баҳолашди.



Давлат хизматлари агентлиги ва бошқа масъул идоралар мутахассислари давлат хизматлари кўрсатиш жараёнини такомиллаштириш устида доимий иш олиб бормоқда. Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ташриф буюрувчилари ўртасида сўровлар ўтказиш жамоатчилик фикрини ўрганишга имкон беради, бу эса соҳани яхшилашга қаратилган стратегия ва дастурларни шаклланишига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.

Навбатдаги сўровни “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази мутахассислари олиб боришди. Уларнинг эътиборини Тошкент шаҳар Давлат хизматлари марказлари томонидан тақдим этилган хизматлардан аҳоли розилиги даражаси тортди. Сўров 2018 йил 5 ноябрдан бошлаб 5 декабргача давом этди.



Мазкур сўровноманинг қисқача мазмунини тақдим этмоқдамиз.

Ким қатнашди?

Ташриф буюрувчиларнинг 72 % — жисмоний шахслар, қолгани — юридик шахс.

Эркалар —55,6 %, аёллар эса — 44,4 % ташкил этди;

Давлат хизматлари олувчиларининг ўртача ёши — 38-39 ни ташкил этди.


ДХМга нечи маротаба мурожаат қилишади?

Сўров натижаларига кўра, фуқароларнинг ярмидан кўпи (57 %) ДХМга биринчи маротаба ташриф буюрди, 27 % — иккинчи маротаба (аввал қолдирган мурожаати, ёки қолган ҳужжатларни тақдим этиш учун) ва 16 % давлат хизматларини олиш учун мунтазам равишда мурожаат этган.

Бундан ташқари, ДХМга мунтазам равишда мурожаат этган 5 нафар фуқародан 3 таси — юридик шахслар.


ДХМ ҳақида қаердан хабар олишади?

Ахборот технологиялар ривожланишига қармасдан, маълумотларни танишлар орқали олганлар сони аксариятни ташкил этади. Айнан шу усул билан фуқароларнинг кўпчилиги зарур бўлган давлат хизматларини қаердан олиш кераклигини билишган. Танишлар, ҳамкасб ва қариндошлар, шунингдек, керак бўлган хизматни аввал кўрсатган ташкилотлар ходимларидан респондентларнинг 68 % дан ортиғи билиб олган. Оммавий ахборот воситаларининг асосий турлари (интернет, телевидение, радио ва матбуот) орқали билганлар фоизи эса 24 % ни ташкил этди.



Шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар орасида энг оммабоп хизматлар тури,давлат хизматларини навбатдан ташқари олиш учун қўшимча пул тўлаш истаги ва бошқалар ўрганилди.

Пойтахтимиз ДХМлари ўртасида хизмат олувчилар розилиги даражасини белгиловчи рейтинг тузилди. Мижозлар Тошкент шаҳар Яккасарой туман ДХМ фаолиятини энг юқори 4,6 баллга лойиқ деб топдилар. Энг “паст” кўрсаткич эса Мирзо Улуғбек Марказига берилди, аммо у ҳам “яхши” дея баҳоланиб — 4,1 баллни ташкил этди.

Умуман олганда, сўров натижаларига кўра, фуқароларимиз ДХМлар фаолиятини юқори баҳолаб,  5 дан 4,3 балл беришди. Керакли хизматни олган шахслар ташкилот фаолиятига 4,4 балл беришди, олмаганлар эса 4 балл.

Натижалар Давлат хизматлари агентлиги нисбатан ёш ташкилот бўлса-да, унинг юрисдикциясида бўлган Марказлар аллақачон ҳалқимиз ишончи ва эътирофига сазовор бўлганидан далолат беради.

Шу билан бирга, фуқаролар давлат хизматларини олиш жараёнини янада яхшилаш учун зарур бўлган камчиликларни ҳам қайд этишди. Уларнинг ичида навбатлар, техник носозликлар, ЭРИ олиш мажбурияти. Агентлик мутахассислари уларни бартараф этиш устида ишламоқда. Марказлар қулайликларини оширишга қаратилган таклифлар эса, албатта, янги замонавий бинолар барпо этишда инобатга олинади.