Давлат хизматлари агентлиги инвесторнинг сўзларига ўз фикрини билдирди.

by Davlat xizmatlari agentligi - Агентство государственных услуг
Давлат хизматлари агентлиги инвесторнинг сўзларига ўз фикрини билдирди.


Интернет веб-саҳифаларида тарқалган “Тараққиёт стратегияси” марказида “Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарнинг самарадорлигини баҳолаш” мавзусида бўлиб ўтган тадбирдаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ўз фикрини билдирди.

15 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан мамлакатимизнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг янги версияси ишга туширилган бўлиб, ҳозирги кунда мазкур портал орқали 50 дан ортиқ давлат хизматларини олиш имконияти мавжуд.

Масалан, жисмоний ва юридик шахслар 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш ҳамда архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш бўйича Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этиши ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш имконияти яратилган.

Бундан ташқари, қабул қилинган Маъмурий регламентларга асосан муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматларининг ўртача муддати 3 иш кунидан 7 иш кунигача бўлган муддатни, архитектура ва қурилиш соҳасидаги хизматларининг ўртача муддати эса 3-10 иш кунигача ташкил этади.

Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш хизматларига қуйидагилар киради:

  • электр тармоқларига улаш;
  • газ тармоқларига улаш;
  • иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш;
  • сув таъминоти тармоқларига улаш ва сув чиқариб ташлаш.

Архитектура ва қурилиш соҳасидаги давлат хизматлари эса:

- бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;

- объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш;

- архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш;

- лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш;

-қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш;

- якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) рухсатнома бериш;

- қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича давлат хизматларини ўз ичига қамраб олади.


Давлат хизматлари агентлиги эркин иқтисодий зонада фаолият юритаётган инвесторлар фаолиятини қўллаб-қувватлайди ва давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида амалий ёрдам беришга доимо тайёр.

November 14, 2018