АКЦИЯ ДАВОМ ЭТМОҚДА...

by Davlat xizmatlari agentligi - Агентство государственных услуг
АКЦИЯ ДАВОМ ЭТМОҚДА...

Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги сайёр давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида 1924 йилда туғилган фуқаро Мўминова Зулфияхонни туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси йўқлиги аниқланди. Бу ҳолатга масъул ходимлар жиддий эътибор қаратиб, шу куннинг ўзида ушбу фуқарога туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштириб бериш чоралари кўрилди.

Ҳурматли фуқаролар! 2019 йилнинг 1 июлига қадар Давлат хизматлари агентлиги томонидан гувоҳномаси бўлмаган болаларни аниқлаш ва кейинчалик уларга мазкур ҳужжатни бериш мақсадида Ўзбекистон бўйлаб тадбирлар ўтказиляпти. Ахир айнан шу ҳужжат болани у ёки бу давлат фуқаролигига мансуб эканлигини тасдиқлайди. 

Биз «Бирорта ҳам бола қайд этилмасдан қолиши мумкин эмас» ва «Туғилганликни қайд этилиши — бола ҳуқуқларини рўёбга чиқарилишининг ва фуқаролик бўлмаслигининг олдини олишнинг ҳуқуқий асосидир» деган эзгу ғояларга амал қиламиз. 

Агар Сиз ёки Сизнинг яқинларингиз ёхуд танишларингиз бундай муаммога дуч келган бўлса, Давлат хизматлари агентлигининг 1148 ишонч телефонига қўнғироқ қилишингизни илтимос қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, мазкур хизматлар бепул кўрсатилади. Сиз фақат герб йиғими учун энг кам ойлик иш ҳақининг 15 % миқдорида тўлов тўлашингиз керак бўлади. Ҳозирда бу 27 645 сўмни ташкил этади.

P. S. Герб йиғими давлат ҳужжатларида ишлатиладиган, давлат герби ифодаланган махсус қоғоз ишлатилгани учун ундирилади.

April 22, 2019