«Tashkent Law Spring»да ДХАдаги инновациялар ҳақида видеоролик намойиш этилди

by Davlat xizmatlari agentligi - Агентство государственных услуг
«Tashkent Law Spring»да ДХАдаги инновациялар ҳақида видеоролик намойиш этилди

Аввал таъкидланганидек, пойтахтимизда мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор «Tashkent Law Spring» форуми ўз фаолиятини бошлади. 

Тадбир ўз ичига 40 га яқин мамлакатдан мингдан ортиқ ҳуқуқшунослик соҳасидаги энг яхши мутахассисларни жамлади. 

Давлат хизматлари агентлигидан мазкур форумда директор Халилилло Турахужаев ва бир қатор масъул ходимлар иштирок этди. 

Форумда Давлат хизматлари марказлари пайдо бўлишлари билан давлат хизматлари соҳаси трансформацияси, мобил давлат хизматлари, соҳани модернизация қилиш учун жорий этиладиган юқори технологик ечимлар, шунингдек, Агентлик томонидан ташаббус қилинган — ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни қонунийлаштириш ва ФҲДЁ органлари томонидан бериладиган ҳужжатлари мавжуд бўлмаган шахсларни аниқлаб, тегишли ҳужжатларни бериш каби 2 йирик ижтимоий акция ҳақида презентация намойиш этилди. 

Таъкидланганидек, жорий йил охиригача давлат хизматлари кўрсатишнинг янги формати — Call-service ни жорий этиш режалаштирилган. Бу эса зарур бўлган маълумотлар(масалан, СТИР рақамини аниқлаш)ни битта қўнғироқ орқали олиш имконини яратади. Тайёр ҳужжат сақланаётган репозиторийга ҳаволани қўнғироқ амалга оширилган телефон рақамига смс қилиб юборилади. 

Бундан ташқари, яқин истиқболда ДХМларга онлайн тарзда навбат олиш имконини яратиш назарда тутилган. 

Интернет яратилгандан буён энг муҳим технологик янгилик этиб, шунингдек, маълумотларни очиқлигини ва ҳимояланганлиги таъминловчи тизим блокчейн технологиясининг пайдо бўлиши ҳисобланади. Давлат хизматлари агентлиги ушбу тенденциялардан ортда қолаётгани йўқ.,

Шундай қилиб, Агентлик блокчейн технологиясини ФҲДЁ органлари тизимига жорий қилиш ташаббус билан чиққан. Бу эса, ФҲДЁ органларининг ишончли, марказлаштирилмаган, ҳимояланган ва шаффоф маълумотлар базасини яратиш ва коррупция ҳолатларини йўқ қилиш имконини яратади.  

Шубҳасиз, «Tashkent Law Spring» дунёдаги амалиётлар ва илғор тажрибасига асосланган ҳолда милий ҳуқуқ тизимини ривожлантириш учун янги ёндашувлар ва замонавий механизмларни ишлаб чиқишга ёрдам берадиган бахс ва мунозаралар учун ажойиб платформага айланади.

Форум 2019 йи 27 апрелга қадар давом этади.

April 26, 2019