Икки авлод учрашуви

Хоразм вилояти Хонқа тумани ДХМ ходимлари томонидан 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан туман марказидан 12 км узоқликда жойлашган "Қирқ ёп" қишлоғида "сайёр" давлат хизматлари кўрсатилиш жараёнида Уруш қатнашчиси бўлган Ражапов Ғоиб ота хонадонидан хабар олинди.

Шунингдек, Янгибозор тумани ДХМ ходимлари томонидан "Чўболончи" қишлоғи "Олтин кўл" МФЙ да истиқомат қилувчи 94 ёшни каршилаган Собиров Хожанбобо ҳолидан хабар олинди.

Фаҳрийларимиз юзида қувонч ва табассум билан бугунги тинч-осуда ҳаётимизни ҳар бир лаҳзаси учун ҳар биримиз миннатдор бўлишимиз кераклиги ҳақида панд-насиҳат қилдилар.